ВИБРАФОН

ВИБРАФОН (лот. vibro — тебранаман ва юн. phone — товуш) — урма чолғу асбоб, металлофон тури. Товушлари муайян баландликка эга. 20-а. бошида ихтиро қилинган. Фортепиано клавишларига ўхшаш икки қатор жойлашган турли узунликдаги металл пластинкалардан иборат. Учи юмшоқ чўплар билан чалинади. Пластинкалар остида цилиндрсимон резонаторлар, улар устида кичик электр двигатели ёки пружинали механизм айлантирадиган парраклари бўлади. Товуши майин, оҳангдор, тебранма (дириллама) хусусиятга эга. Одатда, эстрада, опера, симфоник оркестрларда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАФОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты