ВИБРАЦИОН БУРҒИЛАШ, титрама бурғилаш — қудуқларни бурғилаш усулларидан бири. Иши вибраторнинг бурғилаш асбобини титрама (тебранма) ҳаракатлантиришига асосланади. Вибрацион бурғилашда электр-механик вибратор бурғилаш қувурларининг юқори учига, гидравлик вибраторлар искана устига, яъни қудуқнинг ичига ўрнатилади.