ВИБРАЦИОН ТЎҚМОҚ

ВИБРАЦИОН ТЎҚМОҚ, титрама тўқмоқ — ерга ёғоч, металл ва темир-бетон қозиқларни, қозиқоёқлар, қувурлар, устунлар ва б. ни қоқиш ҳамда суғуриб олиш учун мўлжалланган зарбий-титрама машина. В. т. нинг титрама иш органи қоқиладиган қозиқнинг каллагига пружинали осма орқа-ли боғланган бўлади, шунинг учун қозиққа титрама таъсир қилиш билан бирга унга даврий зарб импульсларини бериб, унинг ерга ботишини жадаллаштиради. Титрама иш органининг муҳраси қозиқнинг каллагига зарбий таъсир кўрсатади. Вибрацион тўқмоқ бир двигателли ва икки двигателли бўлиши мумкин. Вибрацион тўқмоқдан музлаган материалларни юм-шатишда, ерни шиббалаш да ҳам фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАЦИОН ТЎҚМОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ИБН СИНО
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты