ВИБРАЦИЯ ТЕХНИКАСИ

ВИБРАЦИЯ ТЕХНИКАСИ — механик тебранишлар (титрашлар, вибрациялар)ни ҳосил қилиш усуллари ва воситалари мажмуи; шунингдек титрашларни бошқариш, улчаш, назорат қилиш ва зарарли титрашлар билан курашиш усуллари. Вибрация техникаси воситаларига фойдали ишлар (мас., грунт, бетон қоришмаларни зичлаш, иншоот ва аппаратларни синаш ишлари)ни бажариш учун атайлаб ҳосил қиладиган вибрация машинаси, вибрация стендлари, асбоблар, аппаратуралар, қурилмалар; титрашларни бошқарадиган ва уларни ўлчайдиган аппаратлар; титрашга қарши техника воситалари, яъни зарарли титрашларни сўндириш, изоляциялаш қурилмалари киради.

Вибрация техникаси воситаларининг иш органлари юритмасини титратишнинг энг кенг тарқалган тури марказдан қочма усулда, поршень, кривошин-шатун ёрдамида титратиш ҳисобланади. Вибрация техникасида вибрация параметрлари (силжишлар, тезликлар ва тезланишлар, частота, фаза, амплитудалар)ни ўлчаш билан виброметрия шуғулланади. У идя виброметр ва акселерометр каби асбоблардан фойдаланилади.

Вибрация техникасининг масалаларидан бири инсонлар, асбоблар, машина ва иншоотларни титрашнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бунинг учун қўшимча энергия манбаларини талаб қилмайдиган одатдаги пассив вибро-изоляциядан ташқари статик ва динамик мувозанатлаш усуллари, инерцияли ҳамда эластик параметрлар ва б. қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИБРАЦИЯ ТЕХНИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДАВЛАТ НАВ СИНАШ ТАРМОҒИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ
ЕР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты