ВИБРИОН (Vibrio) – Vibrionaceae оиласига мансуб уруғ; спора ҳосил қилмайдиган вергулсимон бактериялар. Уз. 0,5—1,5, йуғонлиги 0,3—0,6 мкм. Хивчинлари бир ёки бир нечта ҳужайранинг бир қутбида жойлашади. Вибрион учун полиморфизм хос. Сувда, тупрокда, одам ва ҳайвонлар ичагида яшайди. Вибрион патоген ва сапрофит булади. 100 дан ортиқ тури маълум. Mac, Vibrio cholera! asiaticae одамларда вабо касаллигини қўзғатади. Бу В. ни биринчи марта немис олими Р. Кох 1883 й. да Мисрдаги вабо эпидемияси вақтида беморларнинг ахлати ва нобуд бўлганларнинг ичагини текширишда аниқпаган. Микробиолог Н. Ф. Гамалея касалликдан улган товуқ ва каптарларда одамда касаллик қўзғатиш хусусияти бўлмаган Вибрионни аниқлаган. Бундан ташқари, целлюлозани емирувчи, фақат ҳайвонлар ёки қушларни, ҳашарот ва балиқларни касаллантирувчи Вибрион ҳам учрайди.