ТРОЦКИЙ (ҳақиқий фамилияси Бронштейн) Лев Давидович (1879.26.10, Херсон губерняси, Яновка қишлоғи — 1940.21.8, Мехиконинг Койоакана чорбоғи) — сиёсат ва давлат арбоби. 1896 й. дан социалдемократик ҳаракатда. 1904 й. дан болўиевиклар ва меньшевиклар фракцияларини бирлаштириш учун курашди. 1905 й. «перманент» (узлуксиз) инқилоб назариясини ишлаб чикди. Троцкийнинг фикрича, Россия пролетариати буржуа инқилобини амалга оширгач, инқилобнинг социалистик босқичини бошлайди, бу инқилоб жаҳон пролетариатининг ёрдами билангина ғалаба қозонади. РСДРПнинг энг радикал қанотига мансуб бўлган. 1908—12 й. ларда «Правда» газ. мухаррири. 1917 й. Петроград ҳарбий инқилобий комитета раиси сифатида Октябрь тўнтаришинн амалга оширишнинг асосий ташаббускори ва раҳбарларидан бири. РСФСР ташқи ишлар халқ комиссари (1917. 25.10— 1918.22.2). Қизил армиянинг асосчиларидан, Фуқаролар урушининг кўп фронтларида бу армиянинг харакатларига шахсан раҳбарлик қилган, репрессияларни кенг қўллаган. 1917—27 й. ларда МК аъзоси. 1917 и. окт. ва 1919—26 й. ларда МК Сиёсий Бюроси аъзоси. Етакчи бўлиш учун И. В. Сталин билан кечган кескин кураш Т. нинг мағлубияти билан тугаган (1924 й.). Т. нинг қарашлари (троцкизм) (РКПб) даги «майда буржуача оғиш» деб эълон килинган. 1927 й. Т. 75 нафар фаол тарафдори (Л. Б. Каменев, Г. Е. Зиновьев ва б.) билан бирга партиядан ўчирилган, Олмаотага сургун қилинган, 1929 й. чет элга чикариб юборилган. Туркия (1929—32), Франция (193335) Норвегия (193537), Мексика (1937—40)да яшаган. И. В. Сталинга қарши ғоявий кураш олиб бориб, уни Октябрь ғояларининг хоини деб атаган. 1938 й. 4Интернационал тузиш ташаббуси билан чиққан. Асосий асарлари: «Янги йўл» (1924), «Ленин ҳақида» (1924), «Октябрь сабоклари» (1924), «Рус инқилоби тарихи» (1931— 33), «Перманент инқилоб» (1928—29), «Адабиёт ва инқилоб» (1923), «Менинг хаётим» (1930), «Сталин» (1940) ва б.
НКВД агенти Р. Меркодер (испан) томонидан ўлдирилган.
Т. Туркистонни советлаштиришга алоҳида эътибор қаратган шўро арбобларидан эди. У Фарғона вилоятига келгач (1922 й. 10 июнь), истиқлолчиларга қарши бошланган қизил армиянинг жанг ҳаракатларини шахсан бошқариб, қўрбошиларга қарши шафқатсиз жазо чораларини қўллатган. Троцкийнинг буйруғи билан истиқлолчиларни тормор этиш учун Қуролли кучлар Олий бош қўмондони С. С. Каменев Фарғона водийси ва Бухорога (1921—23 й.), С. М. Будённўй Андижонга (1922 й. авг.) юборилган. Троцкийнинг Туркистондан сўнг Афғонистон орқали Ҳиндистонни босиб олиш ва Шаркда оммавий инқилоб уюштириш ғояси бор эди.
Ад.: Архив Троцкого [Коммунистическая оппозиция в СССР (19231927)], т. 14, М., 1980; Дойчер И., Троцкий в изгнании, М., 1991; Васецкий Н. А., Троцкий. Опыт политической биографии, М., 1992.