ВИВИАНИТ (инг. минералоги Ж. Г. Вивиан номидан) — фосфатлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи Ғе3[РО4]2-8Н2О. Моноклин сингонияли. Қўшимчалари: Mn, Mg, Ca, Ғе+3. Рангсиз, кўкимтир кристаллар, нурсимон, толасимон агрегатлар. Шаффоф, вақт ўтиши билан кўк ёки тўқ яшил рангга киради. Ялтироқлиги шишасимондан хира садафсимонгача. Каттиқлиги 1,5—2. С. оғ. 2,7—2,9. Нураш маҳсулоти. Торфли ерларда кенг тарқалган. Иккиламчи минераллар ҳамда пирит, пирротин минераллари нураш маҳсулотларида учрайди. Бавария (Германия), Югославия, РФ (Москва ёнидаги торфли ерларда), Украина (Керчь темир руда ҳавзасида, Волинь торфли ерларида, Закарпатье), Англия, Боливияда Вивианит конлари топилган. Фосфорли ўғит сифатида ва баъзан кўк бўёқ тайёрлашда ишлатилади.