ВИВИПАРИЯ

ВИВИПАРИЯ (лот. vivus — тирик, pario — туғаман) — уруғнинг пишиб етилмаган мева ичида она ўсимликнинг ўзидан кўкариб чиқиши. Ўта нам иқлимли тропик дарахтларнинг пишмаган меваларида илдизчали муртаги — гипокотили пайдо бўлади. Муртак уз. 50—70 см га етгач, узилиб, тупроққа тушиб ўса бошлайди. Вивипария ташқи кўринишдан донли ўсимликларнинг илдиз ҳосил қилиб ўсиб чиқишига ўхшайди. Гулдаги метаморфоз туфайли пиёзчалар (қўнғирбош) ва туганакларни (тирик туғар гречиха) тез ўсиб чиқиб осон тўкилиши ҳам Вивипария дейилади. Бундай ҳолат яшаш муҳити жуда ноқулай бўлган қутб, баланд тоғ ва чўл минтақаларида учрайди. Вивипария ўз моҳиятига кўра вегетатив кўпайиш ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИВИПАРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИЛДИЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты