ВИЗЕ ЯРУСИ

ВИЗЕ ЯРУСИ (Бельгиядаги Визе ш. номидаи) — эрта карбон даврининг пастдан иккинчи яруси. 1882 й. да бельгиялик олим Ч. Дюпон ажратган. Ден-гиз оҳактошлари орасида турли ҳайвонларнинг қолдиқлари (брахиопода, гониатит ва ҳ. к.) учрайди. Визе яруси жинслари РФ (Рус платформаси, Олтой, Сибирь, Донбасс, Урал), Англия, Франция, КХДР ва б. жойларда, Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, маълум. ДнепропетровскДонецк, Львов-Волинь чўкмаларида Визе яруси жинсларидан нефть, газ, кўмир, доломит ва б. конлар топилган. Ўзбекистонда Визе яруси жинслари Чатқол-Қурама, Туркистон, Ҳисор тоғларида бор. Жан. Тяньшанда нефть белгилари Визе яруси жинсларидан топилган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИЗЕ ЯРУСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ОСИЁ
УКРАИНА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты