ТУВАЛОҚЛАР (Otididae) — турнасимонлар туркумининг бир оиласи. Бўйни ўртача узунликда, оёғи бақувват, бармоқлари калта (орқа бармоғи йўқ), қадоқсимон ёстиқчалари бор. Думи нисбатан калта, ёғ безлари йуқ. Яхши югуради. 11 уруғга мансуб 24 тури бор. Африка, Европа, Австралия, Осиёнинг дашт ва чулларида урчиш даврида жуфтжуфт булиб яшайди. Ўтроқ ҳаёт кечирувчи ва миграция қилувчи турлари мавжуд. Ерга уя қуради. 2—5 та тухум қўяди. 20—30 кун босади. Ўсимликлар, ҳашаротлар, майда судралиб юрувчилар билан озикланади. Овланади. Кўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши ва тартибсиз овланиши натижасида сони камайиб бормоқда. Ўзбекистонда 3 тури (тўхтатувалоқ, бизғалдоқ, йўрға тувалоқ) учрайди. Кўрсатилган турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобларига киритилган.