ТУГУН (адабиётда) — фабула ривожидаги воқеа. Асар қаҳрамонлари ўртасида конфликтнкнт пайдо бўлиши ёки бошланишини ифодалайди. Ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади — уларга аниқ йўналиш беради. Кўпчилик асарларда асосий воқеалар Тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхонни тасвирланажак вокеалар ичига етаклайди, қахрамонлар такдирига қизиқтиради, асар мавзуини тўғри тушунишига ёрдам беради.
Тугун бадиий асарнингтурли ўринларида келиши мумкин: Ойбекнинг «Қутлуғ қон», Абдулла Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироклари» романлари сюжети асарнинг Тугун идан бошланади. Н. В. Гоголнинг «Улик жонлар» асари охирида Чичиковнинг «улик жонлар» нинг сотиб олишга ағд қилиши асар сюжетининг Тугун ини ташкил қилади.