ВИКО

ВИКО (Vico) Жамбаттиста (1668.23.6-Неаполь —1744.23.1) — италиялик файласуф. 1698 й. дан Неаполь унтида проф. Халқлар тарихи ва психологияси фалсафаси асосчиси. Платон ва Ф. Бэконга алоҳида ихлос билан қараган. Декарт билан баҳс-мунозарага киришиб, шахс заковатига умуминсоний ақлни қарамақарши қўйган. Тарихий жараён объектив тарзда кечиши ғоясини илгари сурган. Биз фақат қилаётган иш-ларимизнигина билишимиз мумкин, деган фикрдан келиб чиқиб, тарих фанини инсониятнинг ўз хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги билими деб ҳисоблаган. Вико барча миллатларнинг айланма ҳаракат йўсинида тараққий этиши назариясини ишлаб чиққан. Ҳар бир халқ ўз тараққиётида 3 давр — худолар (давлат бўлмаган ҳолат, коҳинларга бўйсуниш), қаҳрамонлар (аристократик давлат) ва инсоният (демократик республика ёки ваколатли монархия) даврини бошидан кечиради; бу бамисоли инсон ҳаётининг болалик, ўспиринлик ва етуклик даврларига ўхшайди. Ҳар бир давр жамиятнинг ялпи таназзули ва парчаланиб кетиши билан тугайди. Даврлар ижтимоий тўнтаришлар натижасида алмашинади. Асосий асари: «Миллатларнинг умумий табиати ҳақидаги янги фаннинг асослари» (1725).


Кирилл алифбосида мақола: ВИКО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ФАЛСАФА
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты