ТУЗЛАШ

ТУЗЛАШ — маҳсулотларни консервалаш усулларидан бири. Гўшт, тухум, балиқ, турли сабзавотлар махсус усулларда тузланади. Гўшт Т. — гўшт каттакатта қилиб тилимланиб, намакоб билан ювилади ва ҳар қайси тилимни майда тузга ботириб, ипга тизилади ва кечки салқин тушгандан то эрталабгача шабада тегиб турадиган жойга осиб қўйилади. Кундузги иссиққа қолдирмай гўшт йиғиб олингач, тоғорага солиниб, устидан дока ёпилади ва салқинроқ жойда сакланади. Таом тайёрлашдан олдин тузланган гўшт илиқ сувда ювилади ва овқат туз солинмай пиширилади. Бодринг Т. — бодрингни майдайириклари ажратилгач, совуқ сув билан яхшилаб ювилади ва сирланган идиш ёки бочкага терилади. Бочкага яна укроп, саримсоқ, қизил қалампир, кашнич уруғи, райҳон ва б. кўк ўтлар солинади. Бочка тўлгач, қопқоғи ёпилиб, устига оғирроқ нарса қўйиб бостириб қўйилади. Сўнгра қопқоқдаги махсус тешикчадан совитилган намакоб қуйилади. 10 кг бодринг учун: 500 г саримсоқ, 300 г укроп, 8—10 дона қизил қалампир, 2 ош қошиқ кашнич уруғи, 1 туп райҳон шохлари; намакоб учун: 10 л сувга 700 г туз солиб қайнатилади. Бодрингли бочка хона ҳароратида 1—2 кун сақлангач, совуқроқ жойга олиб қўйилади. Карам Т. — тозаланган карам боши майдалаб тўғралади, туз ва йирик қирғичдан чиқарилган кизил сабзи аралаштирилади, бочка ёки сирланган кострюлкага зичлаб босилади, сўнг устига ёғоч қопқоқ, унинг устига оғирроқ юк (ёки йирик тош) бостириб қўйилади. Идишдан чиққан сув карамни кўмиб туриш лозим; карамни тузлашда унда сут кислотали бижғиш жараёни содир бўлиб, хушбўй маза беради. Карамнинг бижғиши қароратга боғлиқ, ҳарорат 16°—18° да 10 кунда тайёр бўлади. 10 кг карамга 200 г туз, 2—3 дона сабзи, 3—5 дона дафна япроғи, 50 г янчилмаган мурч керак бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЗЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ОВҚАТЛАНИШ
Тушда балик кўрса нимани англатиши мумкин. Буни билиб олинг.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты