ВИЛИЯ (литовча Нярис) — Белоруссия ва Литвадаги дарё, Нямунас (Неман) нинг ўнг ирмоги. Минскдан шим. даги ботқоқликлардан бошланади. Уз. 510 км, ҳавзасининг майд. 25,1 минг км2. Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади; баҳорда тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи 182 м3/сек. Вилия ҳавзасида 1,5 мингдан зиёд кўл бор. В. нинг айрим қисмларида кема қатнайди. Соҳилида Вильнюс ва Каунас ш. лари жойлашган.