ВИЛЬГЕЛЬМСХАФЕН

ВИЛЬГЕЛЬМСХАФЕН (Германия императори Вильгельм I номи ва нем. хафен — гавань, порт сўзидан) — ГФР даги шаҳар, Қуйи Саксония ерида. Аҳолиси қарийб 91 минг киши. Шим. денгиз соҳилидаги, Эмс-Яде каналининг қуйилиш жойидаги порт (юк ортиш ва тушириш йилига 20 млн. т чамасида). Мамлакатнинг четдан нефть қабул қилиб оладиган муҳим бандаргоҳи (Весселинг ш. га 360 км га нефть қувури тортилган). Машинасозлик (жумладан ҳисоблаш машиналари, кемасозлик), рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тикувчилик, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Балиқовлаш маркази. Шаҳарга 1853 й. да ҳарбий денгиз базаси сифатида асос солинган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИЛЬГЕЛЬМСХАФЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ГЕРМАНИЯ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты