ТУЛИХОН, Тули, Тулуй (тахм. 1192—1230) — Чингизхоннчнг кенжа ўғли, отасининг ҳарбий ишлар бўйича бош маслаҳатчиси, саркарда. Мўғуллар давлатининт 4 удусидан бирининг эгаси. Тулихон улуси 50 минг хонадондан иборат бўлган. Тулихон «йеке(балиғ)нўён» (улуғ жаноб, хожа) ва «езден» (ҳукмдор) каби унвонлар билан аталган, у отаси (мулкиюрт)га меросхўр бўлган. 1211 — 15 й. ларда Чингизхоннинг Шим. Хитойга қилган юришларида акалари (Жўжи, Чиғатой, Ўқтой) билан бирга қатнашган. Мўғуллар истилоси даврида отаси билан Бухорони эгаллаган (1220). 1220 й. Тағочор нўён билан 80 минг кишилик қўшинга бош бўлиб Хуросоннинг Марв, Нишопур, Ҳирот каби шаҳарлари, Туе, Сабзавор, Жожарм, Нисо, Обивард, Сарахс, Қоф вилоятларини 3 ой давомида босиб олиб вайрон килган. Сўнфа отаси фармонига кўра, Толиқон, сўнг Бадахшон вилоятлари сари йўналиб отаси ўрдусига келиб қўшилган. Чингизхон вафотидан сўнг (1227) 129 минглик мўғул қўшинидан 104 минг нафари ҳамда Мўғулистон, Хитой, Қирғизлар ери Тулихон ихтиёрига берилган. 1229 й. даги мўғул шаҳзодалари, нўёнлари қурултойи Чингизхоннинг 3ўғли Ўқтойни буюк қоон (хон) этиб тахтга ўтирганлигини қонунийлаштирмагунча Тулихон отасининг удели — ХалхаМонголияни бошқарган. 1229—30 й. лар Хитой юришидан қайтишда йўлда касал бўлиб вафот этган. Мўғул тилида «тули» — кўзгу маъносини билдиради. Тулихон вафотидан сўнг «кўзгу» атамасини қўллаш тақикланган, унинг мулкига хотини Сурхуктани (керайит маликаси, христиан динида бўлган) эгалик қилган. Тулихон мўғуллар орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган. Бу авлод вакилларидан улуғ қоонлар чиққан (1248—1634). Тулихоннинг ўғли Ҳулоку Эрондаги элхонийлар сулоласига асос солган. Ички Мўғулистонда ҳанузгача Тулихоннинг мақбараси деб ҳисобланадиган кўҳна ибодатхона мавжуд.
Манба. Рашиа аддин, Сборниклетописей, т. 1—3, М., 1952—1960; Карпини П, История монголов, М., 1957.
Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т.2(1), М., 1963; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Тулихон, 1994.
Фахриддин Ҳасанов.