ВИНДАУС (Windaus) Адольф Отто Рейнгольд (1876.25.12, Берлин — 1959.9.6, Гёттинген) — немис кимёгари ва биокимёгари. Гёттинген кимё ин-ти директори ва проф. (1915—44). Стероидларнинг тузилиши устида тадқиқотлар ўтказган. Ультрабинафша нурлар таъсирида эргостериндан Д, витамин ҳосил бўлишини аниқлаган (1932). Виндаус синтез йўли билан гистамин олган, рахитга қарши моддаларни ўрганган. Нобель мукофоти лауреати (1928).