ТУМАН ХОҚОН

ТУМАН ХОҚОН, Туман тангриқут — 1) ҳунлар давлати ҳукмдори (мил. ав. 240—210 й. лар). Хитой манбаларида Туман (Тоуман) шаньюй деб аталади. Қадим замонда «шаньюй» деб ўқилган 2 иероглиф танйи, танжиу деб талаффуз этилган бўлиб, улар тангри сўзининг хитойча транскрипцияси эди. Туман хоқон ҳунлар давлатини империяга айлантирган, Туман хоқон халқини илк бирликка келтирган ва мил. ав. 210—174 й. ларда тахтга ўтирган Ботиртангриқутнинг (Маодун, Модэ), яъни Ўғузхоннинг отасидир. Туман хоқон ўғли томонидан ўлдирилган. Бунга асосий сабаб Туман хоқон даврида Рузие (Юэжи, Юэцзи) давлати катта қудратга эга бўлган ва ушбу давлат билан тинчлик муносабатини сақлаш мақсадида у тахт вориси бўлган катта ўғли Ботиртангриқутни гаров сифатида Рузие хоннинг ҳузурига юборган ва тахтга кичик хотинидан бўлган ўғлини ўтқазмоқчи булган. Бундан норози бўлган Ботиртангриқут гаровликдан қочиб, ватанига қайтиб боргач, қўшин қўмондони этиб тайинланган. Ушбу имкониятдан фойдаланиб отаси ва ўгай онаси, ундан булган болаларни йўқ қилиб тахтни кўлга олган (Яна қ. Моде хокон); 2) Турк хоқонлигинкш асосчиси Бумин хоқоннинг Хитой манбаларидаги номи.


Кирилл алифбосида мақола: ТУМАН ХОҚОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты