ВИНИЛАЦЕТИЛЕН, бутенин, СН2=СН-СзСН — тўйинмаган углеводород; ўткир ҳидли заҳарли газ. Мол. м. 52,76, суюқланиш т-раси —138°, қайнаш т-раси 5,5°. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Ацетилендан олинади. Елим тайёрлашда ва синтетик каучук и. ч. да хом ашё сифатида ишлатилади.