ВИНИЛИДЕНХЛОРИД, 1,1-дихлор-этилен, СН2=СС12 — рангсиз суюқлик; ҳиди хлороформ ҳидига ўхшаб кетади. Мол. м. 96,94; қайнаш т-раси 31,7°, зичлиги 1212 кг/м3. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Ҳавода ўз-ўзидан полимерланади, шунинг учун ингибиторлар, мас., гидрохинон иштирокида сақланади. 1, 1,2-трихлорэтанни дегидрохлорлаш йўли билан олинади. Винилиденхлорид сополимерлар, поливинилиденхлорид, метилхлороформ ва б. органик бирикмалар и. ч. да қўлланилади.