ТУНДРА ЗОНАЛАРИ

ТУНДРА ЗОНАЛАРИ асосан, Шим. ярим шардаги табиат зонаси, Жан. ярим шарда Антарктида яқинидаги оролларда кичикроқ майдонларда учрайди. Тундра зоналари субарктика ва арктика минтакаларида жойлашган. Шим. ярим шарда Тундра зоналари Арктика муз сахролари зонаси билан жан. да ўрмон тундраси оралиғида. Евросиё ва Шим. Американинг шим. соҳили бўйлаб (эни 300—500 км) чўзилган. Радиация баланси паст, киши 8—9 ой давом этади (янв. нинг ўртача траси —40°, —50°), 60—80 сутка кугб туни бўлиб туради. Ёзи қисқа (июлнинг ўртача траси 5—10°). Вегетация даври 50—100 кун. Йиллик ёғин текисликларда 150— 350 мм, тоғларда 500 мм гача. Езда тупроқнинг 0,5—1,5 м қалинликдаги устки қисмигина эрийди. Ботқоқлик ва кўл кўп. Иклими совуқ бўлгани учун органик дунёси ҳам камбағал. Ҳайвонот дунёси ўзига хос: оқ каклик ва тундра каклиги, шимол буғуси, бўри, лемминг, қутб тулкиси кўп. Езда жуда куп сув паррандалари учиб келади. Ҳашаротлари хилмахил. Аҳоли буғучилик, балиқ, муйнали ва денгиз ҳайвонларини овлаш билан шуғулланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУНДРА ЗОНАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
РОССИЯ
ОСИЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты