ТУНКА СОЙЛИГИ — Бурятия Республикасининг ғарбидаги тоғлараро пастлик. Тунка Голецлари (шим. да) ва ХамарДабан тизмалари (жан. да) орасида. Уз. 200 км, эни 20—50 км. Бир қанча мустақил сойликлардан иборат. Тўптўп тилоғоч ўрмонлари учрайди. Ўрмонли дашт қисмидаўтлоқ ўсимликлари, кичик майдонларда қайин, тоғ терак, тилогоч ўрмонлари бор. Ғалла етиштириш ва сут чорвачилиги ривожланган. Минерал булоклар мавжуд.