ТУННЕЛЬ ЭФФЕКТ — микрозарралар (электрон, атом ва б.) нинг потенциал тўсиқ (зарранинг потенциал энергияси унинг тўлиқ энергиясидан катта булган соҳа)дан утиш хрдисаси. Туннель эффект тўсиқ соҳасида зарра импульелари (ва энергиялари)нинг сочилиши деб тушунтириш мумкин булган квант эффектидир. Квант табиатга эга булган микрозарранинг тулиқ энергияси потенциал энергиясидан кичик булсада, унинг тўсиқдан ўтиш эҳтимоллиги нолдан катта зарраларнинг тўлқин хоссаларига асосланган. Агар микрозарра кенглиги г бўлган потенциал урада v тезлик билан ҳаракатланса, у ҳар секундда уртача vҒr марта ура деворига якинлашади. Туннель эффект тўсиқнинг шаффофлик коэффициенти билан изохланиб, унинг содир бўлиш эҳтимоллиги иҒr катталикнинг тўсиқнинг шаффофлик коэффициента D га кўпайтмасига тенг. D потенциал тўсиқнинг кенглиги ва баландлигига боғлиқ бўлиб, тўсиқдан ўтган зарралар сонининг тўсиққа ичкаридан урилаётган зарралар сон ига нисбати орқали аниқланади. Потенциал тўсиқ қанча тор ва зарра энергияси тўсиқнинг баландлигига қанча яқин бўлса, Туннель эффект эҳтимоли шунча юқори бўлади. Туннель эффект туфайли автоэлектрон эмиссия ҳодисаси, қаттиқ жисмнинг электрон ўтказувчанлиги, термоядро реакциялари ва б. содир бўлади. Туннель эффектни ўрганиш яримўтказгичли туннель диодларини яратишга ва амалда қўллашга имкон беради.