ВИНТ ЧИЗИҚ — доиравий цилиндр ёки доиравий конус сиртида ётган ва уларнинг ҳамма ясовчилар билан тенг бурчаклар ҳосил қиладиган спиралсимон, фазовий эгри чизиқ. Цилиндр ёки конуснинг ясовчиси бўйлаб илгарилама текис ҳаракат қилган нуқта ҳам Винт чизиқ чизади. Ясовчининг соат мили ёки унга тескари йўналишда ҳаракат қилишига қараб, ўнақай ёки чапақай Винт чизиқ ҳосил бўлади.