ВИНТЛИ УЗАТМА — бир-бирига муайян бурчак (асосан, 90°) остида айқаш жойлашган валларнинг биридан иккинчисига цилиндрик винтли ғилдираклар воситасида ҳаракат узатиш учун мўлжалланган узатма. Валлар айқаш жойлашганлиги туфайли Винтли узатма ёрдамида бир валдан бир неча валга ҳам бир неча йўналишда ҳаракат узатиш мумкин. Винтли узатма асосан асбобларнинг кинематик узатмаларида қўлланилади.