ВИОЛЛЕ-ЛЕ-ДЮК (Viollet-le-Duc) Эжен Эмманюэль (1814.27.1, Париж — 1879.17.9, Лозанна, Швейцария) — француз меъмори, меъморлик тарихчиси ва назариётчиси. Меъморий ёдгорликларни тиклаш назариётчиси ва амалиётчиси. Биби Марям ибодатхонаси (1845, Ж. Б. Лассю билан ҳамкорликда), Каркасон мудофаа иншооти, Пьерфон қалъаси ва б. биноларни таъмирлаган. Асарлари: «Француз меъморлигининг изоҳли луғати» (10 жилд, 1854—68), «Меъморлик ҳақида суҳбат» (2 жилд, 1858-72) ва б.