ТУПРОҚ ТАСНИФИ

ТУПРОҚ ТАСНИФИ — тупрокларни муайян белгилар асосида таксономик бирликларга бўлиш. Ҳоз. замон генетик Тупроқ таснифи тупроқ хрсил бўлиши, ривожланиши, эволюцияси жараёнлари ва хусусиятларини ўзида акс эттирган тупроқ профилининг тузилишига асосланган. Асосий таснифлаш бирлиги — тупроқ генетик типидир. Ҳоз. замон таснифида 100 дан ортиқ тупроқ типлари ажратилган бўлиб, улар ўз навбатида типчалар, туркум, тур ва хилларга бўлинади. Тупроқ диагностикаси, яъни объектив белгилар системаси таснифнинг энг муҳим қисми бўлиб, тупроқни таснифнинг барча таксономик даражаларида ажратишга имкон беради. Тупроқни амалий (аграр, ишлаб чиқариш., мелиоратив, ўрмончилик ва б.) жиҳатдан гуруғларга ажратиш катта аҳамиятга эга. Ягона халқаро Тупроқ таснифи ишлаб чиқилмаган. ФАО, ЮНЕСКО томонидан (1968—74) дунё тупроқ харитасини тузишда биринчи дунё тупроқ системасини яратишга уриниб кўрилди.

Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақалари тупроқлари суғориладиган тупроклар тарзида таснифланади. Янги Тупроқ таснифида суғориш таъсирида тупроқ жараёнлари характерининг тубдан ўзгарганлигини ҳисобга олиб, улар алоҳида тупроқ типи сифатида ажратилган. Бунда тупроқнинг зонал жойланиш ҳолати, суғориш таъсирида ўзгарганлик даражаси, автоморфлик ва гидроморфлик шароитлари эътиборга олинади. Зонал жойланиш ҳолати суғориладиган тупроқнинг маълум кенглик зонаси ёки баландлик минтақасига мансублигини кўрсатади. Шунга кўра, Ўрта Осиёнинг текислик қисми сур тусли қўнғир, қумли чўл, тақирли ва тақир, шунингдек, гидроморф шароитда уларга йўлдош ўтлоқи, ботқоқиўтлоқи ва ботқоқи тупроқлар тарқалган ч>;л зонаси сифатида қаралади. Баландлик минтақаси системасининг қуйи қисми — тоғ олди ва тоғ этаги текисликларида оч тусли типик ва тўқ тусли сур тупроқлар, дарё водийлари ҳамда сазларда эса сур тупроқ минтақасининг гидроморф, ўтлоқи, ботқоқиўтлоқи ва ботқоқи тупрокдари ривожланган. Бу зона ва минтақачар шароитида ривожланган суғориладиган тупроқлар профилида табиий зонал тупроқнинг баъзи белги ва хусусиятлари сакланади. Шу асосда суғориладиган тупроқларнинг қуйидаги типлари ажратилган (1974): чўл зонасининг ўтлоқивоҳа, ботқоқивоҳа ва тақирли воҳа; сур тупроклар минтақасининг ўтлоқивоҳа; ботқоқивоҳа, сур воҳа тупрокдари. Воҳа тупроқларининг ривожланиш этапи ёки босқичлари типчалар билан ифодаланади. Тупроклар ўзининг табиий тупроқ белгиларини саклаган ҳолда, яъни тип даражасида сугориладиган сур тупроқлар, суғориладиган сур тусли қўнғир тупроклар ва шу каби деб, агар тупрокда янги шароитга хос бўлган белгилар пайдо бўлса, типча даражасига бўзвоҳа, тақирли воҳа тупроклар ва шу каби деб аталади. Бундан ҳам кичик таксономик бирликка, яъни туркум ва хилларга шўрланиш, шўртобланиш, тупроқ ҳосил қилувчи она жинс, гранулометрик таркибига қараб ажратилади.

Ад.: Азимбоев С, Тупроқ ва унинг турлари, Тупроқ таснифи, 1986.

Собиржон Азимбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТУПРОҚ ТАСНИФИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты