ТУПРОҚШУНОСЛИК — тупроқ ҳақидаги фан; унинг таркиби, хоссалари, келиб чиқиши, тараққиёти, географик тарқалиши, унумли фойдаланиш усуллари ва унумдорлигини ошириш йўлларини ўрганади. Тупроқшунослик табиийтарихий фанларга мансуб бўлиб, тупроқни табиат маҳсули, меҳнат предмете, ишлаб чиқариш. воситаси сифатида тадқиқ этади. Тупроқшунослик иклимшунослик, геоморфология, петрография, ўсимликлар физиологияси каби бошқа табиий фанлар билан узвий боғлиқ. Қ. х. да тупроқ унумдорлигини ошириш, саноат ўғитларини қўллаш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупрок, эрозиясига қарши кураш ва б. масалаларни ҳал қилишда, айниқса, катта аҳамиятга эга. Тупроқ 18-а. охирларидан ўрганила бошланди. 19-а. ўрталарида тупроқни геологик ҳосила деб қаровчи агрогеологик йўналиш вужудга келди. 19-а. охирларида В. В. Докучаев Россияда тирик ва улик табиат хусусиятларига эга табиийтарихий жинс — тупроқ тўғрисидаги тушунчани асослаган генетик Тупроқшуносликни яратди. Тупроқшуносликнинг агрономик йўналиши (тупроқ билан ўсимлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, тупроқ унумдорлиги)ни П. А. Костичев, географик йўналиши (тупроқ кесмасининг тупроқ ҳосил бўлиш жараёни билан боғлиқ ҳолда солиштирма таҳлили)ни эса К. Д. Глинка, Н. М. Сибирцев ва б. ривожлантирди. Агрономик, ўрмон ва мелиоратив Тупроқшунослик — Т. нингамалий соҳаларидир. 20-а. бошларида Тупроқшуносликнинг янги — кимёвий йўналиши вужудга келди. Бу йўналишни тупроқ коллоид кимёси асосчиси К. К. Гедройц яратди.
20-й. ларда В. И. Вернадский тупроқ ҳосил бўлишида тирик организмлар аҳамиятини ўрганиб, Тупроқшуносликда биогеок и м ё йўналишга асос солди. 30-й. ларга келиб, тупроқ физик кимёси, физикаси, минералогияси, микробиологияси каби бошқа бўлимлар ҳам шаклланди. Тупроқшуносликнинг шу даврдаги ҳамда кейинчалик ривожланишида Н. А. Димо, Н. А. Герасимов, Е. Н. Иванова, В. А. Ковда, Б. Б. Полинов, Л. И. Прасолов, Н. Н. Розов, И. В. Тюрин ва б. нинг ишлари етакчи ахамиятга эга бўдди.
Тупроқшуносликнинг Ўзбекистонда ривожланиши Туркистон унти қошида Тупроқшунослик ва геоботаника интининг ташкил этилиши билан узвий боғлиқ (қ. Тупроқшуносяик ва агрокимё институтў). Бунгача Ўрта Осиё ҳудуди тупроқларини А. Миддендорф, А. Н. Краснов, Н. Тейх тадқиқ этган. П. С. Коссович рағбарлигида Ер тузиш ва деҳқончилик бош бошқармасининг қишлоқ хўжалиги. кимёси лаб. (Россия; 1897 й. да ташкил килинган) томонидан Мирзачўл ва Андижон тажриба далалари тупрогининг кимёвий ва гранулометрик таркиблари тадқиқ қилинди. Бу тадқиқотлар натижасида сур тупрокларда фосфор, калийнинг кўплиги, гумус (чиринди)нинг эса кам эканлиги ва карбонатларга тўйинганлиги аниқланди. С. С. Неуструев ишларида типик сур тупроклар тавсифланган ва шу типдаги тупроклар терминологиясига асос солинган.
Тупроқшуносликнинг географик, кимёвий ва биогеокимё йўналишлари синтези тупроқнинг 4 асосий: қаттиқ, суюқ, газсимон ва тирик қисмлардан иборат эканлигини кўрсатди. Тупроқнинг бу таркибий қисмларида модда ва энергия алмашинуви доимо ўзаро таъсир этиб, узлуксиз кечади. Тупроқда тирик организмларнинг бўлиши уни биосферанинг тирик мавжудотлари каторига киритиш имконини берди. Шу асосда туггроқ унумдорлиги, таснифи ва диагностикаси ҳақидаги таълимот такомиллаштирилди.
Ўзбекистонда Тупроқшунослик ривожида М. Б. Баҳодиров, Б. В. Горбунов, В. Б. Гуссак, Н. В. Кимберг, М. А. Орлов, М. А. Панков, А. М. Расулов, С. Н. Рижов. X. Махсудов, М. У. Умаров, О. Комилов ва б. нинг ҳиссаси катта. Ўзбекистон туттроқшунослари суғорма деҳқончилик минтақалари учун афокомплекс тадбирлар системаси, яъни ерни чукур ҳайдаш, суғориш, минерал ва маҳаллий ўғитлардан унумли фойдаланиш; шўрланган ва ботқоқланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш чоралари ва б. ни ишлаб чиқдилар. Тупроқшунослик ва афокимё интида тадқиқот натижалари умумлаштирилди, кам ўрганилган ва ҳали ўрганилмаган жойлар тупроқлари эрозионгеографик жиҳатдан тадқиқ этидди. Янги маълумотлар тупроқ таснифини назарий томондан қайта кўриб чиқишни ва унинг янги вариантини яратиш имконини берди.
Тупроқшуносликнинг илмий, назарий ва амалий масалалари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг Тупроқшунослик ва агрокимё инти, қишлоқ хўжалиги. олий ўқув юртлари ва ЎзМУ нинг тупроқшунослик кафедралари ва б. илмий муассасаларида ўрганилади. Илмий ишлар натижалари даврий илмий журнали лар, шунингдек, илмий тўпламларда нашр қилинади.
Ад.: Панков М. А., Тупроқшунослик, Тупроқшунослик, 1970; Баҳодиров М ., Расулов А., Тупроқшунослик, Тупроқшунослик, 1975; Расулов А., Эрматов А. К,., Тупрокшуносликасослари ва деҳқончилик, Тупроқшунослик, 1980.
Ҳодимат Махсудов.