ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ ИНСТИТУТИ

ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ ИНСТИТУТИ, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот давлат институти — йирик илмий муассаса. Тошкент ш. да жойлашган. Дастлаб 1920 й. да Туркистон унти қошида ташкил этилган. 1932 й. да Бутуниттифоқ Пахтачилик илмий тадқиқот инти (СоюзНИХИ)нинг ўғитлар ва агротупроқшунослик Марказийстясигаайлантирилди. 1943 — 60 йларда Ўзбекистон ФАнинг Тупроқшунослик инти, 1961—64 й. ларда Ўрта Осиё Пахтачилик давлат қўмитасиниг Тупроқшунослик инти, 1965—72 й. ларда ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупрокшунослик и. т. инти, 1973—98 й. ларда Ўзбекистон ФА Тупрокшунослик ва агрокимё и. т. инти. 1998 й. 24 июлдан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибида. Интда (2004): тупроқлар генезиси ва географияси; йирик масштабли харитаграфия; тупроклар физикаси ва технологияси; тупроклар кимёси, физиккимёси ва минералогияси; агрокимё; шўрланган тупроқлар генезиси ва мелиорацияси; тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш; тупроклар биоэкологияси; тупроқ информатикаси; аналитик марказ бўлимлари, шунингдек, тупроқ музейи, илмий кутубхона ва тажриба майдончаси фаолият кўрсатади.

Интининг асосий илмий йўналишлари: тупроклар эволюцияси ва тупроқ қоплами ўзгаришларининг генетикгеографик хусусиятлари; тупроқ унумдорлиги моделларини ва тупроқ қоплами ҳақида маълумотлар банкини тузиш, тупроклар экологик ҳолатининг ўзгаришларини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни бошқариш йўлларини ишлаб чиқиш; эрозияга учраган, зичлашган, гумус ҳолати ёмонлашган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш; шўрланган тупроқларни шўрсизлантириш усулларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги. ерлари тупроқлари мониторингини юритиш ва б. Инт фаолияти А. Н. Розанов, М. А. ’ Панков, М. А. Орлов, А. 3. Генусов, Я. М. Носиров, В. Б. Гуссак, С. А. Кудрин, Б. В. Горбунов, Н. В. Кимберг, С. А. Рўжов, И. Н. Фелициант, А. А. Димо, В. А. Ковда, О. К. Комилов, Ҳ. Махсудов, Е. К. Круглова, А. М. Расулов, М. У. Умаров, Ж. Сатторов, Т. С. Зокиров, И. Т. Туропов, Р. Қ. Қўзиев каби олимларнинг номлари билан боғлиқ. Интда аспирантура, докторантура бор. Илмий ишлар, монографиялар нашр килади. Республикадаги олий ўқув юртлари, хорижий мамлакатлар илмий муассасалари билан илмий алоқаларга эга. Бонн унти (ГФР) билан ЮНЕСКО доирасида ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш дастури бўйича ҳамкорлик килади.

Саъдулла Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ГЕОГРАФИЯ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты