ВИРТАНЕН Артури Илмари

ВИРТАНЕН Артури Илмари (1895.15.1 — 1973.11.11) — финляндиялик биокимёгар. Хельсинки ун-ти проф. (1931 й. дан), айни вақтда Фин технология ин-ти проф. (1931—39) ва Биокимё ин-ти директори (1931—73), Финляндия Академияси президенти (1948—63). Асосий ишлари ем биокимёсига бағишланган. Бактериал ва ферментатив жараёнларни тўхтатувчи рН 4 га тенг бўлган хлорид ва сульфат кислоталарнинг аралашмасидан фойдаланиб емларни консервалаш усулини ишлаб чиққан (1928—29). Бу усул олим номи билан аталиб («АИВ-усули»), кўп мамлакатларнинг қ. х. да кенг қўлланилган. Сут ва ёғни коноервалаш, пишлоқ и. ч. технологиясини такомиллаштириш устида и. т. ўтказган. Нобель мукофоти лауреати (1945).


Кирилл алифбосида мақола: ВИРТАНЕН Артури Илмари ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФИНЛЯНДИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты