ВИРУСЛАР

ВИРУСЛАР (лот. virus — заҳар) — фақатгина тирик ҳужайраларда кўпайиб, ўсимлик, ҳайвон ва одамда юқумли касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар. Ўтмишда «Вируслар» термини ҳар хил касаллик қўзғатувчиларга, айниқса номаълум агентларга нисбатан қўлланилган. Француз олими Л. Пастер бир қанча касалликларнинг келиб чиқишида бактерияларнинг ролини исботлаб берганидан сўнг Вируслар тушунчаси «микроб» сўзининг синоними сифатида қўлланила бошланди. Касаллик қўзғатувчи бу икки гуруҳ агентлари, яъни бактериялар билан Вируслар ўртасидаги муҳим фарқ рус олими Д. И. Ивановский (1892) ва кейинчалик бошқалар тамаки мозаикаси ҳамда жуфт туёқли ҳайвонларнинг оқсил касали қўзғатувчилари бактериал сузғич (фильтр)дан ўтишини исботлагач, аниқланди.

Вируслар табиатда кенг тарқалган, одам, ҳайвонлар ва ўсимликларда ҳар хил оғир касалликларни пайдо қилади. Улар махсус тарқатувчи ёки механик йўл билан тарқалади. Кўпчилик Вируслар йиллаб тириклик хусусиятини йўқотмайди, қулай шароитга (тирик ҳужайрага) тушиб қолиши б-н касаллик қўзғата бошлайди. Айрим Вируслар (мас., грипп В.) ташқи муҳитда ўз хусусиятини йўқотади. Вируслар қўзғатадиган касалликнинг пайдо бўлишига кўпинча фақат битта вирус зарраси сабаб бўлиши мумкин. Мас., битта полиомиелит вируси зарраси (молекуласи)дан бир неча соатда миллиардлаб Вируслар вужудга келади. Вирусларнинг кўпайиши цитоплазмадаги аминокислоталар билан боғлиқ. Миллионлаб Вируслар молекулалари йиғиндиси микроскоп остида кристаллар ёки Х-таначалар шаклида кўринади. Касаллик ҳолатини қўзғатиш хусусияти, касаллик қўзғовчи бошқа агентларга нисбатан жуда кичиклиги ва одатдаги сунъий озуқали муҳитда ривожланмаслиги Вирусларнинг ўзига хос хусусиятидир. Фақат баъзи бактериофаглар бундан мустасно, уларни лаб. шароитида кўпайтириш мумкинлиги исботланган. Лаб. да ўрганиш имконияти бўлган барча Вируслар ҳар хил физик усуллар б-н бирмунча аниқ «ўлчанган». Уларнинг диаметри 10—300 мкм. Таёқча, шар ёки ипсимон шаклда бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонларда касаллик қўзғатувчи кўпгина Вируслар юмалоқ шаклда. Буғдой ва беда мозаикаси Вируслар ташқи кўриниши билан бактерия таёқчаси ёки ўққа ўхшайди. Вируслар тузилишини электрон микроскоп ва рентгенда тадқиқ қилиш орқали баъзи нозик таркибий қисмлари аниқланган. Уларнинг ҳаммасида ички модда, асосан нуклеин кислотадан иборат бўлиб, у оқсил қобиқ билан ўралган. Бир неча тур В. нинг кимёвий таркиби ўрганилган, холос. Вакциналар В. нинг тузилиши ҳам, чамаси оддий бактерияларники каби мураккаб. Унинг таркибида нуклеопротеинлар, углеводлар ва липоидлар бор. Нуклеин кислотаси дезвксирибоза шаклида, липоидлар гуруҳи эса холестерол, фосфолипид ва нейтрал мой кўринишида учрайди. Фитопатоген Вируслар таркибида рибонуклеин кислота (РНК), ҳайвон ва одамларда касаллик қўзғатувчи Вирусларда эса РНК ёки ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) бор. Баъзи Вируслар тозаланган препаратлар ҳолида олиниб, уларнинг бир қисми тоза ҳақиқий кристаллар (мас., тамаки некрозининг Вируслар), бошқалари эса суюқ кристаллар (мас., тамаки мозаикаси Вируслар) ёки шаклеиз чўкмалар ҳосил қилади. Вирусларни ажратиб олиш ва тозалаш учун ультрацентрифугаланади, турли хил физиккимёвий усуллардан фойдаланилади.

Вирусларнинг таснифи (классификацияси) ва уларни ифодалайдиган белгилар ҳали қабул қилинмаган. Уларга ҳам худди ҳайвонлар ва ўсимликларга бериладиган тур ва туркум номи берилади, халқ ифодалари, ҳар хил қисқартмалардан фойдаланилади, касалланувчи организмнинг туркум номи билан аталиб, ёнига рақам қўйилади ёки Вируслар морфологик, кимёвий хоссалари ва репродуктив хусусиятларига биноан уруг ва оилаларга бирлаштирилади. Вируслар уруғининг лотинча номига virus сўзи (мас., Enterovirus), оиласи номига viridae сўзи (мас., Poxviridae) қўшилиб ёзилади.

Вируслар организмга ҳар хил йўллар билан киради, мас., В. ўсимлик ҳужайраларига четдан фақат улар шикастланганида кириши мумкин. Грипп Вируслар ва б. да ҳужайра қобиғини бузиш хусусиятига эга бўлган ферментлари бор. Вируслар организмга киргач, инфекциянинт латент ёки яширин даври бошланади. Кўпгина Вируслар ҳужайраларда тўпланиб, ҳужайра ичида ўзига хос таркибий қисмлар ҳосил қилади (қ. Вирусли грануллёз). Вируслар билан зарарланган ўсимликлар, одатда, бутун ҳаёти давомида инфекция ўчоғи бўлиб қолади. Вируслар экологик, биологиква б. омиллар таъсирида вужудга келадиган кучли ўзгарувчанликка эга. Вируслар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар жуда кўп хўжайинга эга. Асосан, сўрувчи ҳашаротлар, каналар ва нематодалар билан тарқалади. Баъзи Вируслар уруғлар орқали тарқалади ва деярли барча Вируслар касал ўсимлик жинссиз кўпайтирилганда авлодга ўтади. Вирусларнинг патологик таъсири хилма-хил бўлиб, асосан, уларнинг кўпайишидан хўжайин организмида юз берадиган оқсил ва нуклеин алмашинувининг бузилиши билан белгиланади (қ. Вирусли касалликлар). В. ни вирусология фани ўрганади.

Ад.: М этьюз Р., Вирусы растений, пер. с англ., М., 1973; Вирусы и микробы в жизни растений [Сб. ст.), Кишинев, 1981.

Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРУСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
БАКТЕРИЯЛАР
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты