ТУРГОР

ТУРГОР (лот. turgere — бўртмоқ, тўлмоқ) — ҳужайра қобиғининг таранглик ҳолати. Тургор хужайра ичидаги суюклик ва ташқи эритманинг осмотик босими қамда ҳужайра қобиғининг эластиклиги туфайли рўй беради. Одатда, ҳайвонлар ҳужайраси қобиғининг таранглиги унча юқори бўлмаганидан (баъзи бўшлиқичлилар бундан мустасно) Тургор ҳолати кучли эмас; уларнинг бир бутунлигини фақат изотонии эритмалар сақлайди. Тирик ўсимлик ҳужайраларида эса ички ҳужайра ширасининг осмотик босими ташқи эритма осмотик босимидан ҳар доим катта, лекин ҳужайра девори целлюлозадан иборат бўлганлиги учун ҳужайра қобиғи ёрилиб кетмайди. Тургор туфайли ўсимлик тўқималари таранг ва мустаҳкам бўлади. Автолиз жараёни, ўсимликнинг сўлиши ва қариши Тургор пасайиши оқибатида рўй беради.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРГОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
БИОЛОГИЯ
ЭРИТМАЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты