ВИТАМИНЛИ ЎСИМЛИКЛАР

ВИТАМИНЛИ ЎСИМЛИКЛАР — барги, меваси, гули ва б. органларида витаминлар ёки провитаминлар (витаминлар пайдо бўладиган бирикмалар) мавжуд бўлган ўсимликлар. Турли ўсимликларда витаминлар миқдори бир хил эмас, витаминлар ўсимлик баргида, генератив органларда (мевасида, уру ғида) ёки айрим қисмларида (уруғ қобиғида, муртагида) тўпланиши мумкин.

А провитаминлар (каротин) асосан илдизмевалардан сабзида, помидор, қовоқ, кўк нўхат, наъматак, смородина, облепиха, петрушка, пиёз ва айрим емхашак экинлари (беда, йўнғичқа ва б.) да кўп учрайди. Ачитқилар, шунингдек жавдар, буғдой, шоли, маккажўхори дони, қўзиқорин, айрим сув утлар, кўпгина сабзавотларнинг яшил қисми Вгуруҳи витаминлари (тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси ва б.)га бой. Витамин С (аскорбин кислотаси) жуда кўп ўсимликларда, хусусан деярли барча сабзавотлар ва меваларда, айниқса етилмаган ёнғоқ, қора смородина, наъматак, гулкарам, қулупнай баргида мавжуд. Витамин К (филлохинон) беда баргида, кўк карам, газанда ўт, рябина, помидор меваларида кўп. Провитамин Д (стеринлар) ачитқи, қўзиқорин, мойли ўсимликлар мевасида анча миқдорда бор. Витамин Е (токофероллар) — айрим бошоқди ўсимликларнинг донида, кўпгина сабзавотларнинг яшил баргларида, мойли экинларнинг меваларида бор. Витамин Р (биофлавоноидлар) наъматак, цитрус ўсимликлари меваларида кўп. Витаминли ўсимликлар инсон, шунингдек ҳайвонлар учун витаминлар манбаи ҳисобланади ва витамин саноати учун хом ашёдир (айрим ўсимликларда учрайдиган витаминлар микдори жадвалда берилган).

Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ВИТАМИНЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВИТАМИНЛАР
ЕР
ПИЁЗ
КАРАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты