ВИТГЕНШТЕЙН

ВИТГЕНШТЕЙН (Wittgenstein) Людвиг (1889.26.4, Вена – 1951.29.4, Кем-бриж) — австриялик файласуф ва мантиқшунос, аналитик фалсафа намояндаси. 1929 й. дан Англияда яшади, Кембриж ун-ти проф. (1939—47). Фалсафий фаолиятининг дастлабки даврида, Б. Расседлан кейин фалсафани мантиқий таҳлил қилишни ишлаб чикди. Витгенштейн «Мантиқий-фалсафий рисола» (1921) асарида ўзи яратган сунъий тил қурилиши тартибларини текширди. Унингча, бу тил мантиқий жиҳатдан бекам-кўст, яъни оддий (табиий) тиддаги кўп маъноли сўзлардан, мантиқий ноаникликлардан холи. Витгенштейн тилдан, онгдан ташқари объектив реаллик, борлиқ мавжудлигини инкор этди. Витгенштейннинг таъкидлашича, тилдаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш фалсафанинг вазифасидир. Витгенштейннинг бу қарашлари лингвистик фалсафа тараққиётига таъсир кўрсатди.


Кирилл алифбосида мақола: ВИТГЕНШТЕЙН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
ФАЛСАФА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОРОБИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты