ТУРКИСТОН ТИЗМАСИ — ҲисорОлай тоғ системасига кирувчи тоғлар. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида жойлашган. Сирдарё ва Зарафшон оралиғида сувайирғич. Шарқдан ғарбга Мастчоҳ тог тугун идан Зарафшон дарёсининг ўрта окимигача 350 км га чўзилган, эни 60 км дан зиёд. Шарк,да, Сўх дарёсининг бошланиш қисмида, Олай тоғларидан Мастчоҳ тоғ тугуни орқали ажралади, ғарбда Пармонтепа қалъаси яқинида тугайди. Туркистон тизмаси шарқда Фарғона водийсини, ғарбда Мирзачўлни ўраб туради. Шарқий кисми баланд (5000—5400 м), қор ва музликлар билан қопланган. Ғарбий қисми (Чумқартов) паст (2600— 3400 м). Энг баланд жойи шарқда 5680 м (Пирамида чўққиси), ғарбда Бозорхоним чўққиси (3405 м), шим. ғарбий қисми Молгузар тоғларидан иборат. Булар бирбиридан Сангзор дарёси водийси билан ажралган. Нурота тоғларини ҳам Туркистон тизмасининг давоми деб ҳисоблайдилар. У Молгузардан Илонўтти тоғ йўлага оркали ажралган. Туркистон тизмасида кўплаб довонлар мавжуд. Шаҳристон довонидан Уструшона — Душанба автомобиль йўли ўтган.
Туркистон тизмасининг шим. ён бағри қия, қир ва адирларга туташиб кетади. Шим. ён бағрининг шарқида Бўраган, Босмондиқ, Оқсув, Лайлак, Исфара каби сойлар қрр ва музликлардан сув олади. Ғарбда Сангзор дарёсининг чап ирмоқлари: Гуралаш, Бойқўнғир, Кукжар, Тангатопди, Жумжум, Бахмазар сойлари қор ва баҳорги ёмғир сувларидан тўйинади. Дарёлари маълум ҳавзаларга қуйилмасдан, текисликка чиққач, бутунлай суғоришга сарфланади; Зомин, Жиззах сув омборлари барпо этилган.
Туркистон тизмаси герцин бурмаланишида кўтарилиб, кейинчалик емирилган ва учламчи даврда қайта кўтарилиб ҳоз. қиёфага келган. Палеозой эрасига хос бўлган қумтош, сланец, гранит, диорит ва қисман оҳактошлардан, неоген конгломератлари ва тўртламчи давр лёсс ётқизикларидан ташкил топган. Иқлими континентал, турли қисмларида турлича хусусиятга эга. Тоғ олди текислиги ва тоғ олдида иқлим иссиқ ва қуруқ. Йиллик ўртача тра 13,Г—12,2°. Янв. нинг ўртача траси 0,2°, июлники 25°, 26°, °. Энг юқори тра 45°. Баланд қисмида иқлим анча салқин, ўртача йиллик тра — Г га яқин, янв. ники — 11,4°. Энг паст тра —34°. Йиллик ёғин 600—700 мм дан зиёд. Ёғиннинг бир қисми қор шаклида тушади. Қорнинг қалинлиги 15—30 см, айрим жойларда 1 м гача бўлиб, март ойигача, баландроқ жойларда май ойигача эримайди. Шамолнинг ўртача тезлиги 2,0—3,2 м/сек., баъзида 28 м/сек. га етади.
Туркистон тизмасининг шарқий қисмида музлик кўп. Уларнинг умумий майд. қарийб 150 км2. Жан. қисмида Зарафшон музлиги жойлашган. Тоғ олди текислиги ва тоғ олдида 1500—1800 м баландликда типик ва тўқ тусли бўз тупроқда эфемерлар, шувоқ ҳамда буғдойиқ ўсади. Ғарбий қисмининг 1800—3000 м баландликларида тоғ ўрмондашт минтақаси жойлашган. Бу ерларда жигарранг, қўнғир тупроқларда арча, писта, бодом, дўлана, итбурун, зирк, баланд бўйли дашт ўтлари ўсади. Тизманинг ғарбий қисмида 2800 — 3400 м, шарқида 3000—3500 м баландликларда субальп минтақаси бўлиб, тоғўтлоқдашт тупроқлар қўнғирбош, ранг, оқсўхта, бетага, тактак, қуёнсуяк каби ҳар хил ўтлар билан қопланган. 3500 м дан юқори қисми альп минтақасидан иборат. Туркистон тизмасининг ўрмон ва бутазорларида қобон, оқ тирнокли айиқ, какликлар, жайра, суғурлар, баланд тоғларда кийик, ёввойи эчки, тоғ куркаси учрайди. Тоғ яйловларидан чорвачиликда кенг фойдаланилади. Зомин тоғўрмон давлат қўриқхонаси ва Зомин халқ боғи ташкил этилган. Тоғ ён бағирларида табиий бойлик кўп, иқлими ва сувлари шифобахш. Мевали ва доривор ўсимликлар ўсади.
Мурод Маматқулов.