«ВИТЯЗЬ» — 1) елкан-винтли ҳарбий кема (корвет). «В». да 1871 й. Н. Н. Миклухо-Маклай Янги Гвинея оролига етиб борган;
2) рус экскурсия кемасининг номи (1836 й. қурилган). «В», ёрдамида рус адмирали С. О. Макаров раҳбарлигидаги экспедиция 1886—89 й. ларда дунё айланаси бўйлаб сузган ва океанографияга оид катта тадқиқотлар ўтказган;
3) океанология, океанография ва гидробиология соҳасида и. т. ишлари олиб бориш учун 1948 й. курилган кема. Бир қанча лаб. ва мураккаб асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бу кемада 1949 й. дан Тинч океан, Ҳинд ва Атлантика океани ҳамда денгизларни ҳар томонлама ўрганиш, улардаги ҳайвонлар билан ўсимликлар оламини текшириш юзасидан и. т. ишлари олиб борилган. Хусусан океаннинг чуқур (6000 м) жойларида яшайдиган ҳайвонларнинг янги-янги турлари топилган. «В». 1979 и. фойдаланишдан чиқарилиб, Калининград портига қўйилган;
4) қад. Русда довюрак, жасур жангчи.