ВИХАРА (санскритча Vihara — алмашиш, жойини ўзгартириш) — будда монастири; шунингдек Ҳиндистондаги қоятошларга ўйиб ишланган сунъий ғорларнинг махсус тури бўлиб, улар будда роҳиблари туриши учун ҳужра вазифасини ўтаган. Ҳиндистондаги Биҳар вилоятининг номи ҳам у ерда Вихаранинг кўплиги туфайли қўйилган. Вихаралар буддизм вужудга келган даврдан маълум. Бухоро ш. номи Вихарадан олинган деган тахминлар мавжуд.