ВИШАКХАПАТНАМ — Ҳиндистондаги шаҳар, Бенгалия қўлтиғи соҳилида, Андҳра-Прадеш штатида. Аҳолиси 750 мингдан зиёд киши (1990й. лар ўрталари). Мамлакатнинг муҳим портларидан бири (юк тушириш ва ортиш йилига 10 млн. т). Четга нефть маҳсулотлари, темир ва марганец рудалари чиқаради; четдан кимё ўғитлари учун хом ашё келтирилади. Судоверфь, нефтни қайта ишлаш, станоксозлик, фосфор ўғитлари, қўрғошин и. ч. корхоналари бор. Йирик металлургия к-ти қурилган. Балиқ овланади.