ВИШИНСКИЙ

ВИШИНСКИЙ (Вышинский)Андрей Януарьевич [1883.28.11 (10.12), Одесса – 1954.22.11, Нью-Йорк, АҚШ] – собиқ Иттифоқ прокурор ўринбосари ва прокурори (1933—39). Акад. (1939). Вишинский асарларида баён этилган «ҳуқуқий» қоидалар қонунчиликни қўпол равишда бузиш, оммавий қатағонларни амалга ошириш учун хизмат қилди. Жумладан, айбланувчининг ўз айбига ўзи иқрор бўлиши — асосий исбот-далилдир, деб қарашдан иборат ғайриқонуний усул кенг қўлланилди. Вишинский 30-й. ларда «Москва маркази» (1935 й. янв.), «Троцкийчи-зиновьевчи террорчилик маркази» (1936 й. авг.), «Шўроларга қарши троцкийчилар маркази» (1937 й. янв.) ва «Ўнг троцкийчи блок» (1938 й. март) устидан (жумладан Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев) сохта суд жараёнларида сталинча қатағон сиёсатини фаол амалга оширди.


Кирилл алифбосида мақола: ВИШИНСКИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЁШ БУХОРОЛИКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты