ВИШНЕВСКИЙ Александр Александрович

ВИШНЕВСКИЙ Александр Александрович (1906—1975) — жарроҳ, Тиббиёт ФА акад. (1957), Россия (1956) ва Ўзбекистонда (1963) хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт хизмати генералполковниги (1963), тиббиёт фанлари д-ри (1936), проф. (1939). 1948 й. дан Тиббиёт ФА Жарроҳлик ин-тининг директори. Айни вақтда 1956 й. дан Армия бош жарроҳи. Митрал стеноз бўлган юракни жаҳонда биринчи бўлиб операция қилган (1953); сунъий қон айланиш аппарати ёрдамида «очиқ юрак» операциясини биринчи бўлиб амалга оширган (1957). Туғма ва ҳаётда орттирилган юрак порогини операция қилиб даволашнинг янги усули Вишневский раҳбарлигида ишлаб чиқилган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИШНЕВСКИЙ Александр Александрович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЮРАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты