ТУРКМАНИСТОН-ХУРОСОН ТОҒЛАРИ — Эроннинт шим. шаркий ва Туркманистоннинг жан. қисмидаги тоғлар, ғарбда Эльбурс ва шарқда Паропамиз тоглари оралигида. Уз. 600 км дан зиёд, эни 250 км. Бал. 1500—2500 м, энг баланд жойи 3314 м (Кенгзошк чўққиси). Атрек ва Кошафруд дарёларининг бўйлама чўзилган водий ва сойликлари Т,Х. т. ни Копетдоғ ва Нишопур тоғларита бўлиб юборган. Жан. да Альп геосинклиналь областининг шим. чеккасини ташкил этади. Т. Х. т. ОлатоғБиналуд мегантиклинорийси, КучанМашҳад плиоценантропогеннинг ётқизиклар қоплаган букилмаси ва Копетдоғ мегантиклинорийси мавжуд бўлган ёйсимон палахсалибурмали системасидан иборат. Альпгача бўлган асоси токембрийнинг геосинклиналь метаморфик жинсларидан, палеозойнинг субплатформа ва юқори палеозойнинг эффузивчўкинди формацияларидан тузилган. Туркманистон-Хуросон Тоғлари сейсмик фаол зонада. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, полиметалл рудалар, қурилиш материаллари, тоғ этакларида газ конлари топилган.