ТУРОБ ТЎЛА

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12 ҳоз. Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғи — 1990.20.4, Тошкент) — шоир, драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр билим юртида (1934 — 38), Тошкент пед. интининг тил ва адабиёт фтида (1938—41) ўқиган. «Ёш ленинчи» газ. да адабий ходим (1935 — 41), Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва диктор (1935—48), «Қизил Ўзбекистон» газ. таҳририятида адабий котиб (1948—49), партия идораларида инструктор (1949—51), Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир (1953 — 57), «Ўзбекфильм» киностудиясида сценарий бўлими бошлиғи (1957 — 62), Киночилар уюшмасида котиб (1962-67), Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошкармасида бошлиқ (196776), Ҳамза театрида директор (1977-79), Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими ва Адабиётни тарғиб этиш марказида раҳбар (1980—90). Дастлабки «Шеърлар» тўплами 1939 й. да нашр этилган. Шундан кейин шоирнинг «Шодлигим» (1941), «Табассум» (1944), «Бахт тонготари» (1948), «Муборакбод» (1949), «Болалар достони» (1950), «Қанотлан, қўшиқларим» (1955), «Танланган асарлар» (1958), «Оромижон» (1961), «Гулёр» (1968), «Офтоб найзада» (1974) сингари шеър, қўшиқ ва достонлардан иборат тўпламлари эълон қилинган.

Туроб Тўланинг шеърий ижоди лирик шеър, қўшиқ, баллада ва достонлардан иборат. Асосан, қўшиқ жанрида самарали ижод қилган («Ҳаё билан». «Сумбула», «Кўчалар», «Дўппи тикдим», «Сартарош қўшиғи» ва б.).

Туроб Тўла «Ҳамият» (1948), «Шахло», «Замон ҳукми» (1968), «Суюк момо» (1975), «Трамвайда топилган дафтар» (1978) сингари достонларида меҳнатсевар замондошлари ҳаётига мурожаат этиш билан бирга тарихий ўтмиш сахифаларини ҳам варақлаш ва мозийда рўй берган муҳим воқеаларга ҳоз. давр нигохи билан қарашга интилган.

«Қизбулоқ» (1968), «Қувваи қаҳқаҳа» (1969) ва б. пьесалар ёзган. 1969 — 70 й. ларда Ф. Шиллернинг «Мария Стюарт» трагедиясини ўзбек тилига таржима қилгач, машҳур ўзбек шоирасининг фожиали ҳаётига бағишланган «Қувваи қаҳқаҳа» драмасини қайта ишлаб, уни «Нодирабегим» номи билан саҳнага олиб чиққан (Ҳамза, Мукимий ва б. театрларда қўйилган). Туроб Тўла айни пайтда ўзбек ва қардош халқлар адабиётидаги сара асарларнинг саҳна вариантини яратиш мақсадида Ч. Айтматовнинг «Момо ер» қиссаси асосида шу номдаги мусиқали драма, Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида «Зулматдан зиё» опера либреттосини, Ҳамид Олимжоннинг «Ойгул ва Бахтиёр» достони асосида шу номдаги шеърий драма (1979)ни, «Маликаи айёр» ўзбек халқ достони асосида шу номдаги опера либреттоси (1987)ни яратган. Ғ. Зафарийнинг 20-й. ларда республика театрлари саҳналарида катта муваффақият билан ўйналган «Халима» мусиқали драмасини қайта тиклаб, Муқимий театрида саҳналаштирган. Булардан ташқари, ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган «Самарканд афсонаси» балети либреттоси ғам бор. «Мафтунингман» (1958), «Фуркат» (М. Мелкумов билан ҳамкорликда, 1960) кинофильмлари ва «Шашмақом» видеофильми сценарийси муаллифи. Туроб Тўла ўзига замондош бўлган ўзбек адабиёти ва санъати арбоблари ҳакида қатор адабий портрет, очерк ва хотиралар ёзган («Нафосат», 1967; «Камалак» 1972). У. Шекспирнинг «Қийиқ кизнинг қуюлиши» комедияси, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Н. А. Некрасов, Т. Шевченко, А. Тукай, С. Муқонов асарларини ўзбек тилига таржима килган.

Ас: Асарлар [3 ж. ли], 1—3ж. лар, Туроб тўла, 1978 — 80; Етти зоғора, Туроб тўла, 1981.

Ад.: Алиев М., Туроб Тула, Туроб тўла, 1969; Мўминова Д., Давримиз қўшиклари, Туроб тўла, 1977.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРОБ ТЎЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты