ВОДОРОД ЙОДИД, HJ — водород билан йод бирикмаси: рангсиз, ҳавода тинмай тутайдиган бўғувчи газ; қайнаш т-раси —35,4°, суюқланиш т-раси — 50,9°, зичлиги 2,86 г/см3, юқори т-рада парчаланиб, водород билан йодга ажралади. Сувдаги эритмаси йодид кислота дейилади. У жуда кучли кислота ва қайтарувчидир; ҳавода осон оксидланиб, йод ажратиб чиқаради. Саноатда 500° да водородни катализатор (платина) иштирокида йод б-н бириктириб, лаб. да эса фосфор йодидни гидролизлаб олинади. Водород йодид йодидлар тайёрлашда, органик синтезда қайтарувчи сифатида қўлланилади.