ВОДОРОД ТЕРМОМЕТРИ, газ термометри — иши газ (мас., водород) нинг босими т-рага боғлиқлигига асосланган т-ра ўлчаш асбоби. Т-рани ўлчаш учун ичига водород (ёки гелий, азот) тўлдирилган баллон (капилляр орқали манометрта туташтирилган) т-раси ўлчанадиган муҳитга жойлаштирилади. Ўлчанган газ ҳажми ёки босими қийматини унинг ҳолат тенгламасип қўйиб, т-ра ҳисоблаб чиқилади.