ВОЙНИЧ

ВОЙНИЧ (Voynich) Этель Лилиан (1864. 11.5, Корк, Ирландия—1960. 28.7, Нью-Йорк) — инглиз адибаси. Берлиндаги олий мусиқа мактабини тугаттан (1885). 1887—89 й. ларда Россияда яшаган. 1920 й дан АҚШда. Италия халқ озодлик ҳаракати (1830—40) га бағишланган «Сўна» (1897) романи ёзувчига халқаро шуҳрат келтирди. Войничнинг «Жэк Реймонд» (1901), «Оливия Латам» (1904), «Узилган дўстлик» (1910), «Пойабзалингни еч» (1945) романлари Италия, Россия, Польша халқларининг инқилобий кураши ҳақида. «Сўна» романи Мирзакалон Исмоилий томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1956).


Кирилл алифбосида мақола: ВОЙНИЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИРЛАНДИЯ
РОССИЯ
ИТАЛИЯ
ХИТОЙ
ПОЛЬША


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты