ТУТ ОДИМЧИСИ

ТУТ ОДИМЧИСИ (Apocheima cineraius Easch.) — капалаклар туркумининг одимловчилар оиласига мансуб ҳашарот; тут баргининг ашадий зараркунандаси. Капалаги сарғиш. Қанотларини ёйганда 25 мм. Тут одимчиси бир йидда 1 авлод беради, шундан 9 ойини ер тагида ғумбак ҳолда ўтказади. Эрта баҳорда урғочи капалаги 800—1000 донагача тухум қўяди. Қурти мартнинг 2ярми ёки апр. бошларида чика бошлайди. Ҳаёти даврида 5 ёшни ўтайди. Қуртлар янги тут куртаги ва баргларини кемириб, уни бутунлай йўқ қилади. Ҳар бир қурт ўртача 1,5 кг барг истеъмол қилади (ипак қуртига қараганда 8 марта кўп). 30—40 кундан сўнг (май ойи бошларида) 20—30 см чуқурликда ўзига ин ясаб, ғумбакка айланади ва шу жойда қишлайди.

Тут одимчиси қуртини йўқотиш учун комплекс агротехник (тут дарахтлари тагини кузда ва баҳорда юмшатиш, кузда тут катор ораларини чуқур ҳайдаш, бегона ўтларни йўқотиш) ҳамда кимёвий кураш (тутнинг кўкариб турган куртакларига карбофос, Би58, циперфос, сумиальфа препаратларидан бирининг 0,1—0,3% эритмаси пуркаш) чоралари тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУТ ОДИМЧИСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Артур Пирожков - Чика
ИПАК ҚУРТИ
Райда - Чика
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты