ТУТАШ МУҲИТЛАР МЕХАНИКАСИ — механиканинг газлар, суюқликлар, плазма ва деформацияланувчи қаттиқ жисмларнинг ҳаракати ҳамда мувозанатини ўрганувчи бўлими. Гидродинамика, эластиклик назарияси, пластиклик назарияси, шунингдек, қатор бошқа назарияларини ўз ичига олади. Туташ муҳитлар механикаси модданинг дискрет (атом, молекуляр) тузилишини ҳисобга олмайди, уни яхлит, узлуксиз муҳит деб қарайди. Муҳитнинг харакати ва мувозанати тенгламалари, узилмаслик тенгламаси, энергиянинг сакланиш қонуни, шунингдек, кучланишлар, деформациялар, деформация тезликлари ва б. орасидаги богликлик муносабати Туташ муҳитлар механикасининг асосини ташкил этади. Муҳит характеристикалари тра ва б. физиккимёвий параметрларга боғлиқ бўлиши мумкин. Аниқ бир масала ечилаётганда юқорида санаб ўтилган тенгламалардан ташқари муҳитнинг хусусиятларига боғлиқ бошланғич ва чегаравий шартлар ҳам берилиши шарт. Туташ муҳитлар механикаси усуллари фан ва техникада кенг қўлланади.