ВОЛГОГРАД СУВ ОМБОРИ — Волга дарёсида Волга ГЭС тўғони қурилиши натижасида пайдо бўлган сув омбори. Майд. 3117 км2, ҳажми 31,5 км3, уз. 540 км, энг кенг эни 17 км, ўртача чуқ. 10,1 м. Волга дарёси сувини турли мавсумларда тартибга солади. Энергетика, сув транспорти, ирригация ва сув таъминоти учун хизмат қилади. Волгоград сув омбори еда Саратов, Камишии портлари ишлайди. Балиқ овланади.