ВОЛОГДА ВИЛОЯТИ

ВОЛОГДА ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1937 й. 23 сент. да тузилган. Вологда вилояти вда 15 шаҳар ва 14 шаҳарча бор. Майд. 145,7 минг км2. Аҳолиси 1367 минг киши (1999). Маркази — Вологда ш. В. в. нинг ер юзаси текислик. Қазилма бойликлари: торф, қўнғир темиртош, ўтга чидамли гил, кварц қумлари, ош тузи ва минерал булоқлар. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 14°, июлники 18». Йилига 500 мм ёғин тушади. Энг йирик дарёлари: Сухона, Юг, Молога, Шексна ва б. В. в. дан Волга-Болтиқ сув йўли ва Шим. Двина капали ўтади. Кўллари: Онега, Белое, Кубена. Жан.-ғарбида Рибинск сув омбори бор. Тупроклари чимли-подзол, аллювиал ва чимли карбонатли, ботқоқ тупроқлар. Майд. нинг 70 — 80% ўрмон, 12% ботқоқлик.

Вологда вилояти РФдаги энг йирик ёғоч тайёрлаш ва ёғочсозлик саноати р-нларидан бири. Йирик целлюлоза-қоғоз к-тлари, қоғоз, картон ф-калари, фанера корхоналари бор. Қора металлургия (Череповецда металлургия к-ти, Великий Устюгда қуйиш-механика з-длари) етакчи тармоқ ҳисобланади. Машинасозлик (Череповец, Вологда), металлсозлик (арра, ёғоч тилиш рамалари, судраш тракторлари, қоғоз тайёрлаш машиналари ва б. ишлаб чикарилади), ўрмон кимёси, енгил саноат ҳам муҳим ўрин тутади. Озиқ-овқат саноатида чорвачилик маҳсулотларидан сут, гўшт, ёғ, пишлоқ тайёрланади. Кўллардан балиқ овланади. Бадиий ҳунармандчилик (кружево тўқиш ва б.) ривожланган.

Қ. х. сут чорвачилиги ва зиғирчиликка ихтисослашган. Асосий экинлари — жавдар, сули, арпа, толали зиғир, емхашак экинлари, картошка, сабзавот. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Вологда вилояти ҳудудидан Москва — Архангельск, Киров — СанктПетербург т. й. ўттан. Волга-Болтиқ сув йўли ва Шим. Двина сув системасида кемалар қатнайди. Вологда вилоятида 3 олий ўқув юрти, 3 театр, 4 музей бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛОГДА ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЕВРОПА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты