ТУХУМ

ТУХУМ — 1) урғочилик жинсий ҳужайраси (қ. Тухумҳужайра);

2) таркибида барча озиқ моддаларга эга бўлган парранда маҳсулоти. Истеъмол учун, асосан, товуқ, бедана, цесарка Т. лари ишлатилади. Сифати, вазни, муддати ва сақланиш шароитига қараб парҳез ва ошхона (оддий) Тухум ларига ажратилади. Янги, юқори сифатли, совуқ ҳароратда сақданмаган, муддати 7 кундан ошмаган Тухумлар парҳез Тухум ҳисобланади.

Товуқ Т. да 26% қуруқ модда, шу жумладан, 12—13% протеин, 12% липидлар (липидларнинг 99% сариғида тўпланган), 1% углеводлар, 1% минерал моддалар бор. Т. оқсили (оклиги)нинг 60% алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, ферментлар (шу жумладан, лизоцим) ва гликопротеидлар (авидин) дан иборат. Тухум сариғи (сариқлиги) ранги унинг таркибидаги каротиноидларга боғлиқ. Унинг ўртасида уруғланган эмбрион диски жойлашган. Шунингдек, Тухум таркибида аминокислоталарга бой оқсил, лецитин, фосфорли ёғлар, 20 дан ортиқ микроэлемент қамда А, В, Е, Д ва б. витаминлар бор. Колориялилиги бўйича ўртача семизликдаги мол гўштига тенг келади ва яхши сингади. Жўжа очириш учун серпушт товукдарнинг йирик Тухумлари танлаб олинади. Одатда, товуқ Тухуми 55—65, курканики 70—100 г, ўрдакники 70—90 г, ғозники ПО — 180 г. бўлади.

Тухум узок, вақт сакланадиган бўлса, озиқ-овқатлик сифати пасайиб кетмаслиги учун, қайта ишланиб, ундан қандолатчилик ва нон саноатида ишлатиладиган меланж (музлатиш йўли билан консерваланган тухум массаси) ва Тухум кукуни тайёрланади. Меланжи 8—10 ой, Тухум кукунини 2 йил саклаш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ТУХУМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОВҚАТЛАНИШ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты